16 октябрь, шанба куни Россиянинг НТВ телеканалида "Пахтакор" жамоасига бағишланган кўрсатув эфирга узатилади.
"Пахтакор"ни жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида яхши билишади. НТВ телеканали журналистлари "Авиатор" кўрсатувининг навбатдаги сонини жамоамизга бағишлашга қарор қилишди. Кўрсатувда 1979 йил 11 август куни авиаҳалокатга учраган жамоа ҳамда бугунги кун ҳақида сўз боради. Москвалик ҳамкасбларимиз Куриловкада бўлиб, авиалайнер қолдиқлари бор жойларни ва "Пахтакор"-79га бағишлаб ўрнатилган ёдгорликни суратга туширишган. Ўзбекистонда эса улар "Пахтакор" стадиони, Боткин қабристонига ташриф буюриб, кўплаб мутахассислар ва собиқ пахтакорчиларнинг яқинлари билан учрашишди. Жамоа билан бирга Муборакка ташриф буюришди. Кўрсатувнинг асосий ғояси шундаки, унда "Пахтакор" ҳалокатга учраган бўлишига қарамай, бугунги кунда ҳам жамоа ва унинг анъаналари мавжуд.
Демак, "Авиатор" кўрсатувини 16 октябрда НТВда томоша қилинг.
Кўрсатув вақтлари (Тошкент вақти билан):
НТВда 9.45
НТВ+2да 7.45
НТВ+3да 6.45
manba:pakhtakor.uz